Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш - учрашув кун тартибидаги асосий масалалардан бири.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаб бериши кутилмоқда, дейилади хабарда.