АсосийIqtisodiyot

Молия вазирлиги давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳини эълон қилди

'Молия вазирлиги давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳини эълон қилди'ning rasmi

Маълум бўлишича, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига, Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 20,8 млрд. доллар эквивалентини ёки ЯИМга нисбатан 36,8 фоизни ташкил этди.

Давлат қарзининг сўнги йиллардаги ўсиши динамикасига қарамай, халқаро меъёрларга кўра мўътадил даражада сақланиб қолмоқда, дейилади ҳисоботда.

2020 йилнинг учинчи чорагида давлат қарзи қолдиғининг ўсишини шакллантирувчи асосий омиллар:

  •  Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзоланган ташқи қарз битимлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи 1,5 млрд.

долларга,

  •  Давлат кафолати остида имзоланган ташқи қарз битимлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи 1,3 млрд. долларга;

 

  • 4,194 трлн. сўм миқдорида давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши ҳамда 750 млрд. сўмгa тенг ички қарздорлик сўндирилиши натижасида давлат қимматли қоғозлари қолдиғи 3 444,8 млрд. сўмга ошди.

 

Шарҳда илк бор имзоланган давлат ташқи қарзи битимлари ҳамда унинг ҳисобига молиялаштирилган турли соҳалардаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилган.

    Бошқа янгиликлар