Ўлимга олиб келувчи касалликлар бўйича ЖССТ томонидан тадқиқот ўтказилди. Натижаларга кўра, сўнгги 20 йил ичида одамлар юқумли бўлмаган касалликлар: юрак-қон томир касалликлари, диабет ва саратон касаллигидан кўпчилик вафот этмоқда. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қуйида 2 йил кесимида энг кўп ўлимга олиб келган касалликлар билан танишишингиз мумкин (2019 йил бўйича):
- юрак ишемик касаллиги;
- сурункали обструктив ўпка касаллиги;
- қуйи нафас йўллари инфекциялари;
- юқумли касалликлар;
- трахея, бронхлар ва ўпка саратони;
- Альцгеймер касаллиги;
- диарея (юқумли касаллик);
- қандли диабет;
- буйрак касаллиги.
Юрак ишемик касаллиги ўлимнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Бу дунёдаги барча ўлимларнинг 16 фоизни ташкил қилади. Бундан ташқари, сўнгги 20 йил ичида ушбу касалликдан ўлганлар сони 2 миллиондан ошиб, йилига қарийб 9 миллионга етди.
Энг хавфли юқумли касаллик қуйи нафас йўллари касалликлари бўлиб қолмоқда, шу жумладан вирусли пневмония (кўпинча бу COVID-19 ўлимига сабаб бўлади) ҳам.






