АсосийDunyo

ЖССТ коронавируснинг янги тўлқини қачон кучайишини маълум қилди

'ЖССТ коронавируснинг янги тўлқини қачон кучайишини маълум қилди'ning rasmi

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Рождество ва Янги йил байрамлари муносабати билан Европада 2021 йил бошида коронавируснинг янги тўлқини пайдо бўлиши эҳтимоли юқори эканлигини огоҳлантирди.

"2021 йилнинг биринчи ҳафталари ва ойларида янада кучайиш хавфи мавжуд ва биз унинг муваффақиятли олдини олиш учун биргаликда ишлашимиз керак бўлади", деб ёзади Ғарб ОАВ ЖССТнинг Европа бўлими баёнотига таяниб, дея ёзди "interfax".

Ташкилот таъкидлашича, "заиф тараққиёт" га қарамай, коронавирус кенг миқёсда ва бутун Европа минтақасида интенсив тарқалишда давом этмоқда.

ЖССТ жамоатчиликни "шахсий қарорларнинг аҳамиятини камситмасликка" ва байрамлар олдидан қўшимча индивидуал хавфсизлик чораларини кўришга чақирди. Шундай қилиб, мутахассислар, иложи бўлса, Рождество ва Янги йилни кўчада нишонлашни маслаҳат беришади ва байрам иштирокчилари "маскаларни кийишлари ва ижтимоий масофани сақлашлари керак".

Ёпиқ байрамлар учун меҳмонлар сонини чеклаш ва яхши шамоллатиш таъминланиш юқтириш хавфини камайтиришнинг калитидир.

"Дўстларингиз ва оилангиз билан ниқоб кийиш ва жисмоний масофани сақлаш ғалати туюлиши мумкин, аммо бу ҳар кимнинг хавфсизлиги ва соғлиғини сақлаб қолиш йўлидир", дейилади баёнотда.

 

    Бошқа янгиликлар