Тошкент шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон маданий мерос ҳафталиги кундалиги кўплаб тадбирлар, тақдимот ва учрашувларга бой бўлмоқда. Айниқса, ҳафталик доирасидаги модалар намойиши катта қизиқиш билан кутиб олинди. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки унда юртимиз дизайнерларининг миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган ранг-баранг либослари тақдим этилди.

“Миллий либослар — янги ренессанс дурдоналари” деб номланган модалар намойишида “B Jeans” бренди остидаги либослар коллекцияси ҳам намойиш этилди. Ушбу либослар “ВСТ Cluster” кластерининг тўқимачилик мажмуаси ишлаб чиқарилаётган жинси матолари асосида яратилган. Улар ўзида табиийлик, қулайлик ва ҳашамни мужассам этган. Бу эса 40 дан ортиқ мамлакатлардан келган соҳа мутахассислар — таниқли дизайнерлар, либос конструкторлари, санъатшунослар, тарихчилар ва тикувчилари томонидан юксак баҳоланди. Санъат ихлосмандлари, кенг жамоатчиликнинг олқишига сазовор бўлди.

Модалар намойишида 50 дан зиёд либослар коллекцияси тақдим этилди. Жумладан, илк бор катта подиумда намойиш этилган “B Jeans” бренди маҳсулотлари ташкилотчилар томонидан алоҳида эътироф эди. Гап шундаки, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбек миллий либослари анъаналарини сақлаш ва ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун” махсус диплом билан тақдирланди.