АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистонда нархи кескин кўтарилиб кетган мандариннинг қайси давлатлардан қанча импорт қилингани маълум бўлди

'Ўзбекистонда нархи кескин кўтарилиб кетган мандариннинг қайси давлатлардан қанча импорт  қилингани маълум бўлди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан импорт қилинган цитрус мевалар:

Банан – 17,6 млн. АҚШ долларига тенг 26,5 минг тонна;

Авакадо – 21,6 минг АҚШ долларига тенг 30,2  тонна;

Ананас – 258,1 минг АҚШ долларига тенг 382,4 тонна;

Мандарин– 3,5 млн. АҚШ долларига тенг 22,4 минг тонна;

Апельсин– 1,7 млн. АҚШ долларига тенг 2,7 минг тонна.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистон 11 та хорижий давлатдан қиймати 4,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 23,8 минг тонна мандарин импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда мандарин импорт ҳажми 0,8 минг тонна кам.

Маълум қилинишича, ўтган 11 ой давомида Ўзбекистон мандарин маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:

Покистон – 19,5 минг тонна;

Хитой – 2,2 минг тонна;

 Туркия – 1,3 минг тонна;  

 Миср – 214,2 тонна;

 Қозоғистон – 156,3 тонна.

 Маълумот ўрнида:   2019 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистон 24,6 минг тонна мандарин импорт қилган ва 2020 йилнинг 11 ва 12 ойи якунлари бўйича мазкур меваларнинг импортига оид алоҳида қизиқарли янгиликлар берилиши режалаштирилган.

Бошқа янгиликлар