1

27 декабрда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бўш ўринларига сайлов ўтказилади

СИЁСАТ 22.12.2020, 18:10
27 декабрда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бўш ўринларига сайлов ўтказилади

27 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган ўринларига сайлов ўтказилади.

Шу муносабат билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 90, 91, 92 - моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатга олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1