АсосийSalomatlik

Ўзбекистонда коронавирусга қарши кимлар биринчи навбатда эмланади? (видео)

'Ўзбекистонда коронавирусга қарши кимлар биринчи навбатда эмланади? (видео)'ning rasmi

Ўзбекистон коронавирусга қарши вакцинани қайси давлатдан қанча миқдорда сотиб олади? Кимларга вакцина бепул берилади? Ким биринчи навбатда эмланади? Бу каби саволларга Ўзбекистон ССВ бош эпидемиологи Нурмат Отабеков Халқаро прес клуб дастурида жавоб берди.

Хитой, Ҳиндистон ва Россия ўзлари ишлаб чиқараётган вакциналарининг 3-клиник фаза синовларига ўзбекистонлик мутахассисларни таклиф этишган. Ҳозирга қадар юртимизга Хитой ишлаб чиқарган вакцинадан 5000 доза ва Россия вакцинасидан 100 доза миқдорда олиб келинган. Ўзбекистондаги синов жараёни Инновация вазири бошчилигидаги вазирлик ходимларини эмлаш билан бошланган.

Келгусида эса Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тан олган, самарадорлик даражасининг юқори эканлиги исботланган вакциналар харид қилинади. Эмлаш жараёни дастлаб ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли, шунингдек, хавфли даражаси юқори бўлган фуқаролар қатламида амалга оширилади.

Вакцинация эса аҳолининг тегишли қатламига тегишли оралиқда бепул амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар