АсосийЖАМИЯТ

Андижон вилояти ҳокими 31 декабрь куни туғруқхоналарда бўлди (фото)

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги қатор тиббиёт му...

'Андижон вилояти ҳокими 31 декабрь куни туғруқхоналарда бўлди (фото)'ning rasmi

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги қатор тиббиёт муассасаларида бўлиб, даволанаётган беморлар ҳамда туғруқ масканларида қўшалоқ байрамни нишонлаётган хотин-қизларни Янги йил байрами билан қутлади. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки йўқлов 1-туғруқ комплексидан бошланди. Жараёнда вилоят раҳбари мўътабар аёллар ва уларнинг чақалоқлари ҳолидан хабар олди.

 Улар билан мулоқоти давомида янги меҳмонларнинг қадами қутлуғ бўлиб, Янги йил юртимиз ва халқимиз учун омадли келишини тилади. Барчани қутлаб, байрам совғаларини улашди.

Шунингдек, республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали, вилоят перинатал маркази, 2-туғруқ комплекси ҳамда болалар шифохоналарида ҳам қувончли дамлар давом этди.

    Бошқа янгиликлар