Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 31 декабрь куни Pfizer ва BioNTech томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган вакцинадан фойдаланишни расман тасдиқлади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
''COVID-19 учун Pfizer/BioNTech вакцинаси бугунги кунда эпидемия бошланганидан бери фавқулодда вазиятда фойдаланиш учун ЖССТ томонидан тасдиқланган биринчи вакцина", – дейилади ташкилот хабарида.






