АсосийСОҒЛИҚ

​​Ўзбекистонда неонатал тиббиётнинг ривожланиши қай даражада?

Бу саволга жавоб олиш учун ССВ Матбуот хизмати Республика перинатал маркази директор ўринб...

'​​Ўзбекистонда неонатал тиббиётнинг ривожланиши қай даражада?'ning rasmi

Бу саволга жавоб олиш учун ССВ Матбуот хизмати Республика перинатал маркази директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори  Саида Хасановага мурожаат қилди.

— Дунёга келган ҳар бир чақалоқ юртимизнинг қайси жойида туғилишидан қатьий назар тиббий ёрдамни бир хил даражада олиш имконига эга бўлиши керак, — дейди Саида Хасанова. — Бу йўлда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Уларнинг натижаларини бугунги кундаги саломатлик  кўрсаткичларида, хусусан, болалар ўлими сўнгги  10 йилда 2 баробарга камайгани мисолида  ҳам кўришимиз мумкин.

Неонатология соҳасини ривожланиши учун тиббий кадрлар салоҳиятидан ташқари замонавий жиҳозлар ва жойларда ушбу гўдаклар парвариши учун муносиб муассасалар мавжуд бўлиши керак. Шунинг учун, мамлакатимизда  барча туғруқ муассасалари реконструкция қилиниб, замонавий неонатал жиҳозлар билан таъминланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида неонатология бўйича илмий жиҳатдан исботланган қўлланма ва стандартлар ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, халқаро экспертлар иштирокида миллий-маҳаллий тренерлар тайёрланди. Улар ўз малакаларини ривожланган давлатлардаги нуфузли марказларда ошириб келмоқда.

Бугунги кунда неонатологлар жамоасида фаол ишчи гуруҳ мавжуд. 14 та ҳудуднинг ҳар бир вилоят перинатал марказида бош неонатологлар миллий тренер ҳисобланади. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг неонатология кафедраси ва бош неонатологлари долзарб масалаларнинг ечимини биргаликда топишга, амалиётга энг замонавий усулларни қўллашга маъсул бўлиб келмоқда.

Перинатал марказ чақалоқлар реанимацияси бўлимлари 3-даражадаги муассаса бўлиб, ривожланган давлатлардаги каби энг керакли жиҳозлар билан таъминланди. Шунинг учун бугун юртимизда неонатология замон даражасида ривожланмоқда, десак хато қилмаймиз. Албатта, ҳали бу йўналишда тиббий хизмат сифатини ошириш борасида бир қатор ишларимиз, режаларимиз бор.

    Бошқа янгиликлар