АсосийJamiyat

Судялар олий кенгаши бўш судялик лавозимларига танлов эълон қилди

'Судялар олий кенгаши бўш судялик лавозимларига танлов эълон қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши бўш судялик лавозимларига танлов эълон қилди. Бу ҳақда кенгашининг матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Демак, бўш ўринлар ҳудудлар кесимида  қуйидагича кўриниш олган:

Андижон вилояти:
фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди судяси (1 нафар); фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди судяси (1 нафар).

Наманган вилояти:
фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди судяси (1 нафар).

Сурхондарё вилояти:
фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди судяси (1 нафар); фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди судяси (1 нафар).

Фарғона вилояти:
фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди судяси (1 нафар); фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди судяси (1 нафар).

Хоразм вилояти:
фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди судяси (1 нафар);
фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судяси (1 нафар)

Тошкент вилояти:
жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди судяси (1 нафар);
жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди судяси (1 нафар);
фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон суди судяси (1 нафар);
фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди судяси (2 нафар); фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди судяси (1 нафар);
фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди (1 нафар);
Бекобод туманлараро иқтисодий суди судяси (1 нафар);
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судяси (1 нафар) ;
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судяси (1 нафар).

Тошкент шаҳар:
жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди судяси (1 нафар);
фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судяси (1 нафар); фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судяси (2 нафар);
фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судяси (1 нафар);
Тошкент туманлараро иқтисодий суди судяси (6 нафар).

Изоҳ: Судялар олий мактабида ўқишни муваффақиятли тамомлаган ва 35 (ўттиз беш) ёшдан кичик бўлмаган номзод ариза билан Судялар олий кенгашига ёзма ёки электрон шаклда (omk-kotibiyat@mail.ru) мурожаат қилиши мумкин.

Саволлар бўйича телефон рақам: +99871 215 73 10

Ариза тақдим этишнинг охирги санаси 2021 йил 10 январь.

    Бошқа янгиликлар