АсосийЖАМИЯТ

"2021 йилнинг биринчи аварияси" дейилган ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда "Чилонзор “Оқтепа”да 2021 йилнинг биринчи аварияси" сарлавҳаси остида...

'"2021 йилнинг биринчи аварияси" дейилган ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Чилонзор “Оқтепа”да 2021 йилнинг биринчи аварияси" сарлавҳаси остида видео тарқалган. Ўзбкистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, ЙТҲ 31 декабрь куни соат 01:30ларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Лутфий кўчасида жойлашган “Микрокредитбанк” қаришисида рўй берган.

1996 йилда туғилган ҳайдовчи “Ласетти” русумли автомашинада ҳаракат йўналишини тўртинчи қатордан биринчи қаторга кескин ўзгартириши натижасида “Нексия-3” автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

    Бошқа янгиликлар