"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2021 йил 5 январь куни Тошкент - Душанбе - Тошкент чартер қатновини амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар қилди. Унга кўра:
- HY-3717 Тошкент-Душанбе учиш соат 09:30да, қўниш соат 10:30да
- HY-3718 Душанбе-Тошкент учиш соат 12:00да, қўниш соат 13:00да
Тўлиқ маълумотни Авикомпания сайтидан олиш мумкин. Авиачипталарни компания сайтидан, "Uzbekistan Airways sales" ёки агентлар офисларидан сотиб олиш мумкин, дейилади хабарда.






