Жаҳон банкининг прогнозларига кўра, Ўзбекистон ЯИМ 2021 йил 4,3%га, 2022 йилда 4,5% га ўсиши кутилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон банкининг «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботида келтирилган.
Ҳисоботда таъкидланишича, 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиши 0,6%ни ташкил этган. Октябрь ойида Жаҳон Банки 2020 йилда 0,4%дан 0,8%гача, 2021 йилда эса 4,8%дан 5%гача бўлишини прогноз қилган эди .
Марказий Осиё минтақасида бу йил иқтисодий ўсиш суратлари 3%гача кўтарилиши тахмин қилинган. Бунга хом-ашё нархларининг ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмининг бироз ошиши сабаб бўлади.
«Европа ва Марказий Осиёда СОВИД-19 билан касалланиш ҳолатларини кўпайиши чекловларни кучайишига ва уй хўжаликлари ҳамда компаниялар томонидан кескин реакция келиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкин», - дейилади ҳисоботда.
Экспортчиларнинг фикрича, пандемияни тўхтатиш ва инвестицияларни кўпайтиришга ёрдам берадиган ислоҳотларни амалга ошириш учун қатъий чоралар кўтилиши лозим, акс ҳолда иқтисодий ўсиш суст бўлиши мумкин.






