Хонанда Муниса Ризаева турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда хонанданинг ўзи Instagram саҳифасида мухлислари билан бўлган жонли савол-жавоб эфири чоғида маълум қилди.
Хонанадага ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бир қанча саволлар берилган. Хусусан, "Қачон турмушга чиқасиз?" деган саволга "Яқинда турмушга чиқаман, тўй бошлаб юбордик. Январь ёки февраль ойларида тўйим бўлади" дея жавоб берган у.
"Турмуш ўртоғингиз ким? Санъат соҳасиданми?" деган саволга "Турмуш ўртоғим оддий одам, яхши инсон. Энг муҳим мани санъатимга, қўшиқ айтишимга қаршилик билдирмайдилар" дея жавоб берилган.
Шунингдек, хонанданинг бўлажак турмуш ўртоғи ким эканига жудаям қизиққан мухлислар "Унинг исми нима? У неча ёшда?" дея савол қолдирган. Муниса эса "Ҳозирча унинг исмини айта олмайман. Куёвболанинг ёши мендан кичик" дея қисқа жавоб қилган.
Суҳбат орасида Муниса Ризаева айни пайтда ўзининг 34 ёшда эканини ҳам айтиб ўтган.