АсосийDunyo

Саудия Aрабистони 31 мартдан барча давлатлар учун "очилади"

'Саудия Aрабистони 31 мартдан барча давлатлар учун "очилади"'ning rasmi

Саудия Aрабистонида коронавирус пандемияси сабаб ўрнатилган барча чекловлар 31 мартдан бошлаб бекор қилинади. Бу ҳақда мамлакатнинг расмий Aхборот агентлиги хабар бермоқда. Қироллик Ички ишлар вазирлигининг баёнотида айтилишича, барча қуруқлик ва денгиз портлари қайта очилади.

Чегараларнинг очилиши расмийлар томонидан вируснинг янада тарқалишининг олдини олиш учун белгиланган чекловлар ва профилактика чораларига мувофиқ амалга оширилади, дея қўшимча қилди ахборот агентлиги. 

Саудия Aрабистонида COVID-19 вирусини юқтириш ҳолатлари кунлик кўрсаткичи 98 тагача камайган. Қолаверса, вирусга қарши эмлаш компанияси ҳам бошлаб юборилган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, 7 январ ҳолатига кўра 137 862 киши Пфизер / БиоНТеч антивируси билан эмланган.

Бошқа янгиликлар