АсосийМАДАНИЯТ

Насафий Шерали Жўраевнинг қўшиғини унинг рухсатисиз куйлагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди

Бир ой олдин Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти “Насафий” номи билан ижод...

'Насафий Шерали Жўраевнинг қўшиғини унинг рухсатисиз куйлагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди'ning rasmi

Бир ой олдин Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти “Насафий” номи билан ижод қилаётган қўшиқчи Акмалов Азизиддин Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ижросидаги “Қора кўзли санамжон” номли қўшиқни ва шеърини муаллифнинг розилигисиз асар яхлитлигини бузган ҳолда ижро этиб, уни интернет тармоқларига жойлаштирган ҳолда моддий манфаат кўриб келгани ҳақида Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилган. Шундан сўнг агентлик мазкур ҳолат юзасидан судга Маъмурий баённома киритган. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Натижада Суд Насафийни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)–моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари яъни 669.000 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаган.

Таъкидланишича, хорижий давлатларининг қўшиқчилари орасида ҳам бу каби ҳолатлар учраб туради ва уларга нисбатан катта жарима қўлланилади. Британиялик қўшиқчи George Harrisonнинг қўшиқ куйида “The Chiffons” гуруҳининг қўшиғидаги куй билан ўхшашлик бўлган. Натижада Harrison суд қарори билан 587.000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган.

Маълумот учун: ўз муаллифлик ҳуқуқи бузилган фуқаролар Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилишмаса агентлик  бу борада ҳеч қандай чора кўра олмайди. Агар сизнинг муаллифлик ҳуқуқларингиз бузилаётган бўлса Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятига аъзо бўлишингиз ёки тўғридан-тўғри Интеллектуал мулк агентлигининг 71 2325054 ҳамда телеграм ижтимоий тармоғидаги ima_monitoring_bot орқали мурожаат қилишингиз мумкин. 

    Бошқа янгиликлар