“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Mir Ali cinema” ва “Iskandariy visual” кинокомпаниялари билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси ДХХ кўмагида суратга олинган “Мен террорист эмасман” бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди дея хабар бермоқда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ахборот хизмати.
Мазкур филм ўткир сюжетли ҳарбий драма бўлиб, реал воқеаларга асосланган. Унда террорчилик гуруҳларига қўшилиб қолганларнинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
Мазкур фильмнинг 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳарбий ва ички ишлар соҳа вакиллари учун махсус намойиши бўлиб ўтади.
Фильм сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Муҳаммад Али Искандаров, оператор Ҳусан Атабаев, постановкачи рассом Баҳриддин Шамсутдинов, композитор Жасур Бадалбоев, продюсерлар Фирдавс Абдухоликов ва Миржамол Мирзааҳмедов, ижрочи продюсер Нодир Мўминов.






