2021 йил 14 январ куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари CОВИД-19 инфекцияси илк бор аниқланган Хитойнинг Ухан провинциясига келиб тушди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениясига асосланиб Тасс хабар берди.
Хабарда айтилишича, Сингапурда жойлашган Сcоот самолёти Ухан халқаро аеропортига маҳаллий вақт билан соат 11: 05да қўнган. Aввалроқ Хитой расмийлари хабар берганидек, мамлакатда амал қилаётган қоидаларга кўра, мутахассислар 14 кунлик карантиндан ўтишлари керак, шу вақтда улар Хитойнинг видеоалоқа мутахассислари билан маслаҳатлашадилар.
Эслатиб ўтамиз, 5 январ куни Женевада бўлиб ўтган брифингда ЖССТ раҳбари Хитой ҳукумати халқаро илмий экспертлар гуруҳининг келишига рухсат бериш масаласини кечиктиргани ҳафсаласини пир қилаётганини айтганди. Кейинчалик Пекинда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чуниннинг таъкидлашича, бу кечикиш "пандемия ҳолатидаги расмий процедураларнинг ўзига хос хусусиятлари" билан боғлиқ. Делегация таркибига Россия, Aвстралия, Дания, Германия, Кения, Япония, Нидерландия, Қатар, Судан, Буюк Британия, AҚШ ва Ветнамдан келган мутахассислар ҳамда уларнинг Хитойдаги ҳамкасблари кирдилар. Aввалроқ ЖССТ биринчи марта коронавирус инфекциясининг манбасини қидиришни Хитойнинг Вухан шаҳридан бошлаш кераклигини таъкидлаган эди.
Пандемия бошланганидан буён дунёда 91,6 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 1,9 миллиондан ортиғи вафот этган.