Бугун, 14 январь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида исён юз берди. Воқеага ИИВ, ОМОН бўлинмаси ва Россия Миллий гвардияси вакиллари аралашиб, тинчлик ўрнатган. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.
ИИВнинг Свердлов вилояти бўйича бошқармаси Матбуот хизмати раҳбари Валерий Горелих тартибсизликлар Собиқ иттифоқ таркибида бўлган республикалардан бирининг фуқароси ташаббуси билан юзага келган. Эркак 32 ёшда экани маълум. У вақтинча сақлаш марказига суд қарори билан олиб келинган ва миграция қонунчилигини бузгани учун депортацияга тайёрланаётган бўлган.
Унинг норозилигига полиция ходимлари унга юборилган “посилка”даги “буханка” нон ичига яширилган пластик идишдаги алкоголли ичимликни аниқлаб, олиб қўйгани сабаб бўлган. Ярим кечаси фуқаро ва унинг уч нафар хонадоши шовқин кўтариб, марказдаги бошқаларни ҳам норозилик акциясига қўшилишга чақирган”, дейди Горелих.
Тартибсизлик вақтида иштирокчилар мебел, эшик, электржиҳоз ва кузатув камераларига зарар етказган. Улар шунингдек, картон қутини ҳам ёқиб юборишган ва кириш йўлини тўсиб, хоналаридан чиқишдан бош тортишган.
Тартибсизликларни бостириш вақтида ИИВ, гаврдия ва ОМОН бўлинмаси жангчилари махсус воситалардан ҳам фойдаланган. Натижада иштирокчилардан бирининг бармоғи шикастланган ва шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув бошланган. Екатеринбургдаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази одатий тартибда ишини давом эттиряпти.
27.07.2022, 10:44
Яқинда Facebook ижтимоий тармоғида риштонлик йигитнинг Вьетнамда йил ўқитувчиси бўлгани ҳақида хушхабар тарқалди. Табиийки, ватандошимизни нафақат таниган, балки шахсан танимаган юзлаб одамлар табриклашди, ҳавас қилишди,...21.06.2022, 23:03
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Озарбайжон давлат туризм агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган инфо-тур муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар Озарбайжоннинг маданияти,...04.05.2022, 18:07
Айни пайтда “Туркистон” санъат саройида 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан таъсис этилган журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” ХVI Миллий мукофоти халқаро танловининг...01.02.2021, 23:36
Аввал хабар қилганимиздек, Туркия маданият ва туризм вазирлиги томонидан ўзбекистонлик журналист ва блогерлар учун Истанбул, Анталия ва Каппадокия шаҳарларига «Пандемия шароитида туризм» лойиҳаси доирасида навбатдаги...