Тожикистон Республикасида коронавирус инфекциясига чалинган барча фуқаролар даволанди. Бу ҳақда CентралAсиа мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.
Хабарда айтилишича, 13 январ куни сўнгги 3 нафар бемор шифохоналардан чиқарилган.
Тожикистонда 13308 нафар фуқаро коронавируснинг янги турини юқтирган ҳолда лаборатория усуллари билан рўйхатга олинган. 13218 киши даволанди. Ўлганлар сони 90 кишига етди. Тегишли инфекцияни юқтириш бўйича биринчи ҳолат ўтган йилнинг 30 апрелида Марказий Осиё мамлакатларида қайд этилган. Беморларнинг энг кўп сони ёз ва кузда қайд этилган. 2021 йил бошидан бери фақат 12 та ҳолат аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг иккинчи ярмида Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни коронавирусга қарши эмлашни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, авваламбор, тиббиёт ходимлари, кексалар ва сурункали юқумсиз касалликларга чалинган тожикистонликлар эмланади. Давлат департаменти раҳбари Жамолиддин Aбдуллозоданинг таъкидлашича, вирус мамлакатда ёзгача бутунлай йўқ бўлиб кетади.