АсосийДУНЁ
Муаллиф: Darakchi.uz

Россия ҳарбий самолётлари Жанубий Кореянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа зонасига кирди

Ёнҳап агентлиги хабарига кўра, воқеа Жанубий Корея ҳаво ҳудуди бузилиши билан якунланмаган.

'Россия ҳарбий самолётлари Жанубий Кореянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа зонасига кирди'ning rasmi

Жанубий Корея ҳарбийлари Россия самолётлари мамлакатнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа зонасига киргани сабабли қирувчи самолётларни ҳавога кўтарди. Ҳодиса 24 ноябрь куни тонгда Шарқий денгиз (Япон денгизи) устида содир бўлди.

Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Ёнҳап ахборот агентлиги мамлакат Бош штаб бошлиқлари қўмитаси баёнотига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия ҳарбий самолётлари Шарқий денгиз устидаги Жанубий Корея ҳаво ҳужумидан мудофаа идентификация зонасига (KADIZ) кириб, Уллындо ороли томон яқинлашган. Шундан сўнг Жанубий Корея ҳарбийлари фавқулодда огоҳлантириш эълон қилган ва Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолётларини ҳавога кўтарган.

Жанубий Корея Бош штаб бошлиқлари қўмитаси Россия самолётлари мамлакатнинг давлат ҳаво ҳудудини бузмаган ҳолда мудофаа зонасини тарк этганини маълум қилган.

Воқеа ортидан Шимолий Кёнсан вилояти маъмурияти Уллындо ороли аҳолисига эвакуация ҳақида огоҳлантириш юборган. Бироқ орадан тахминан беш дақиқа ўтиб, огоҳлантириш бекор қилинган.

Қизиғи, маҳаллий ҳокимият аҳолига юборган дастлабки хабарда самолётлар Россияга эмас, балки Шимолий Кореяга тегишли бўлиши мумкинлиги нотўғри кўрсатилган.

    Бошқа янгиликлар