UFCраҳбари Дана Уайт ва Ҳабиб Нурмагомедов ўртасидаги музокарлар натижасида спортчи октагонга қайтиши мумкин дея хабар бермоқда Риа Новости.
“Ҳабиб UFCда нимага эришиши керак бўлган бўлса, барчасига эришиб бўлди. Бироқ Ҳабиб келаси ҳафта УФC-257 да октагонга кўтариладиган Конор-Поре ва Чендлер-Хукер жангини томоша қилишини, агар улар Ҳабибни нима биландир ҳайрон қолдира олишса, унда қайтишини маълум қилди. Aйнан улар Ҳабибни октагонга қайтишга мажбур қиладиган жангни ташкил этишлари лозим. Ўшанда Ҳабиб 30-жангини ўтказади”, деган Уайт.
Уайтнинг айтишича, россиялик жангчи UFCга қайтган тақдирда ҳам ким билан жанг қилишини мустақил равишда ҳал қилиши мумкин.