1

"Сlick" тизими орқали пул ўғирлаган "шоввоз" қўлга олинди

ЖИНОЯТ 17.01.2021, 12:40
Теглар: пластик карта
"Сlick" тизими орқали пул ўғирлаган "шоввоз" қўлга олинди

2020 йилнинг 12 октябрь куни М.З. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 6 октябрь куни номаълум шахс номига тегишли банк томонидан расмийлаштирилган пластик картасидан уяли алоқа аппаратига ўрнатиладиган "Click" тизими орқали, пластик карта ҳисобида бўлган пуллардан 718.000 сўмини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро А.Ш. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.  

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шарҳлар

Марказий банк: Банклар мижознинг пластик картаси блокланиши тўғрисида хабарнома юбориши шарт

15.11.2019, 14:52

Фуқаролар томонидан уларнинг банк карталари банклар томонидан блокланганлиги бўйича (қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ)билдирилган эътирозлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан Марказий банк қуйидагиларни маълум қилади.Банклар томонидан фуқароларга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1