АсосийDunyo

Қуролланган америкаликлар тўртта штатда парламент биносини ўраб олди

'Қуролланган америкаликлар тўртта штатда парламент биносини ўраб олди'ning rasmi

AҚШнинг Огаё, Техас, Орегон ва Мичиган штатларидаги Капитолий бинолари олдида қуролланган намойишчилар тўпланишди, деб ёзади The New York Times

AҚШнинг сайланган президенти Жо Байденнинг инаугурацияси арафасида Вашингтонда фавқулодда режим жорий этилди. Миллий гвардия матбуот хизматида илгари хабар қилинганидек, Байденнинг инаугурация кунига қадар расмийлар 25 мингга яқин миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини Вашингтонга тартибни сақлаш учун топширмоқчи.

Aввалроқ AҚШ сенаторлари Байден инаугурация куни Доналд Трамп тарафдорлари Вашингтондаги Капитолий биносига бостириб кириш ниятида экани ҳақида огоҳлантирган эди. 6 январ куни Трамп тарафдорлари сенаторлар сайловда овоз беришни маъқуллашни режалаштираётган бир пайтда Вашингтон Капитолий биносига ҳужум уюштиришди. Кейин Трампнинг тарафдорлари полиция билан жанг қилиб, AҚШ Конгресси мажлисига халақит бериб, Капитолий биносига бостириб киришди. Тўқнашувларда тўрт киши, жумладан битта полициячи ҳалок бўлди. Кейинчалик, Трамп халққа мурожаатида Капитолийга ҳужум қилишда тарафдорларининг иштирокини рад этди.

Бошқа янгиликлар