1

Маданий фаолият соҳасида давлат органларининг ваколатлари белгиланди

МАДАНИЯТ 21.01.2021, 13:53
Теглар: Маданият, Маданий фаолият
Маданий фаолият соҳасида давлат органларининг ваколатлари белгиланди

2021 йилнинг 20 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Қонун билан маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи органларнинг ваколатлари белгиланди.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси мазкур соҳада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди ҳамда давлат бошқаруви органларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.

Эндиликда, ҳар бир шахс маданий фаолият соҳасида мулк ҳуқуқига эга.

Мулк ҳуқуқи тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган ашёларга, шунингдек моддий маданий мерос объектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин.

Маданият ташкилотлари маданий фаолиятнинг турларига қараб қуйидаги тоифаларга бўлинади:

● маданий-томоша ташкилотлари;

● маданий-маърифий ташкилотлар;

● бошқа маданият ташкилотлари.

Маданият ташкилотлари мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида ташкил этилади.

Давлат маданият муассасаларига ва ташкилотларига маданият ҳамда санъат соҳасида эришган ютуқлари учун Ҳукумат тақдимномасига биноан Президент томонидан “Миллий” ёки “Академик” мақоми берилиши мумкин.

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларининг аттестацияси уч йилда бир марта ўтказилади.

Шарҳлар

Ўзбекистон делегацияси Туркияда Президент симфоник концерт саройи фаолияти билан танишди

30.07.2021, 18:52

Туркия давлатининг Анқара шаҳрида хизмат сафари билан бўлиб турган ўзбек делегацияси янгидан барпо этилган Президент симфоник концерт саройининг асосий фаолияти билан яқиндан танишди.  Бу ҳақда...
Таниқли актёр Бобур Юлдашев лавозимга тайинланди

25.06.2021, 18:53

Ўзбекистон Давлат Ёшлар театри олий тоифали актёри Юлдашев Бобур  Баҳодирович "Дийдор" ёшлар театрига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар бермоқда. Бобур Юлдашев 1979 йилда...
Қизиқчи Ортиқ Султонов ҳам янги лавозимга тайинланди

14.06.2021, 18:31

Самарқанд шаҳар маданият бўлимига санъатшунослик фанлари номзоди эл суйган қизиқчи, «Ҳандалак» гуруҳи аъзоси Ортиқ Султонов бошлиқ вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1