АсосийДУНË

Ироқда икки террорчи бозор ўртасида ўзларини портлатиб юборишди. 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлган(видео)

Бугун Ироқ пойтахтининг марказида жойлашган бозорда икки террорчи томонидан уюштирилган ҳу...

'Ироқда икки террорчи бозор ўртасида ўзларини портлатиб юборишди. 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлган(видео)'ning rasmi

Бугун Ироқ пойтахтининг марказида жойлашган бозорда икки террорчи томонидан уюштирилган ҳудкушлик ҳужуми оқибатида  камида 31 одам ҳалок бўлган. Бу ҳақда vedomosti.ru сайти Al Arabiya  телеканалига таяниб хабар бермоқда. 

 

Портлаш оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони кўпайиши мумкин, чунки жароҳат олганларнинг аҳволи оғир, дейилади хабарда.  Дастлабки маълумотларга кўра, 73 киши яраланган. Телеканал мухбири ҳужум кундузи, бозор одатда одам гавжум бўлган вақтда содир бўлганини таъкидлаган.

Қуролли кучлар бош қўмондони матбуот котиби генерал-майор Яҳё Расул Абдуллоҳнинг сўзларига кўра, ҳудкуш террорчилар Бағдоднинг Боб аш-Шарқи ҳудудида хавфсизлик кучлари томонидан таъқиб қилинаётган пайтда портлаган. Ҳужум учун ким жавобгар эканлиги ҳали аниқланмаган. Al Arabiya бундан олдин ҳам бундай операциялар доимий равишда ИШИД томонидан амалга оширилганлигини таъкидламоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар