АсосийЖамият

ЙҲХББ айни пайтда република бўйлаб йўллардаги вазиятдан огоҳлантирмоқда (фото)

Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароити ўзгариб, қор ёғиб, автомобиль йўлларида музламалар...

Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароити ўзгариб, қор ёғиб, автомобиль йўлларида музламалар ва ҳайдовчилар учун бир қатор ноқулайликлар юзага келаётганлиги кузатилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар беришича, ҳудудий ЙҲХБ ва йўлга масъул ходимлар томонидан йўлни қордан тозалаш ишлари махсус техникалар ёрдамида амалга оширилиб, музламалар ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида йўлга қум-туз аралашмаси сепилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан:

  • қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишларини;
  • газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликларини;
  • пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар эса йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмасликларини, эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.

 

 

Бошқа янгиликлар