АсосийЖАМИЯТ

Янги Тошкентдаги фаввора жаҳон рекордини ўрнатди

Янги Тошкентдаги 232,69 метрлик мусиқали фаввора бир йўла икки Гиннес рекордини ўрнатди.

'Янги Тошкентдаги фаввора жаҳон рекордини ўрнатди'ning rasmi

Янги Тошкентда барпо этилган мусиқали фаввора бир йўла иккита Гиннес рекордини қайд этди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги Тошкент шаҳрини қуриш дирекцияси хабар берди.

Гиннес рекордлари ташкилотининг расмий ҳаками Мэгги Луо рекордларни тасдиқловчи сертификатларни топширди.

Баландлиги 232,69 метр бўлган фаввора очиқ осмон остидаги мусиқали фавворалар орасида дунёдаги энг баланд иншоот деб эътироф этилди. Бунга қадар рекорд 204,7 метрлик Хитойнинг Цзянсу провинциясидаги фавворага тегишли эди.

Яна бир рекорд майдони 2617,23 квадрат метр бўлган айлана сув экранига туширилган энг катта проекция учун қайд этилди. Аввалги рекорд 2400 квадрат метрни ташкил қилган.

Маълумот учун, Янги Тошкентдаги фаввора мажмуаси қарийб 8 гектар майдонда барпо этилган бўлиб, унинг сув юзаси 6,3 гектарни ташкил этади. Лойиҳа жорий йил март ойида давлат раҳбарига тақдим этилган эди.

    Бошқа янгиликлар

    Янги Тошкентдаги фаввора жаҳон рекордини ўрнатди - Darakchi.uz