АсосийЖАМИЯТ

Олмалиқдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

'Олмалиқдаги бозорда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

бозорида 30 август куни тонгда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, ёнғин ҳақида соат 05:18 да хабар келиб тушган. Шундан сўнг ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Ёнғин қуршаб олиниб, соат 07:12 да тўлиқ ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда тадбиркорлар ва фуқаролар ўз мол-мулки ҳамда жиҳозларини хавфсиз жойга олиб чиқишга уринганини кўриш мумкин.

    Бошқа янгиликлар