АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда интизомли тадбиркорларга 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади

Тадбиркорлар учун кредит кафолати 75 фоизгача оширилади.

'Ўзбекистонда интизомли тадбиркорларга 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча механизмларини жорий этади.

Жумладан, тадбиркорларга ажратиладиган кредит, банк кафолати, аккредитив ва лизинглар бўйича 75 фоизгача кафиллик берилади.

Давлат харидларида муваффақиятли иштирок этган тадбиркорларга шартнома мажбуриятларини бажариш ва авансни қайтаришни таъминлаш учун 2,5 млрд сўмгача кафолат тақдим этилади.

Шунингдек, интизомли тадбиркорлик субъектларига 5 млрд сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади.

Давлат тасарруфидаги фойдаланилмаётган бино, иншоот ва бошқа активларни сотиб олаётган тадбиркорларга эса уларни харид қилиш учун 15 млрд сўмгача ипотека маблағлари ажратилиши белгиланган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда интизомли тадбиркорларга 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади - Darakchi.uz