АсосийЖАМИЯТ

Тошкент метросида поездлар орасидаги интервал қисқартирилади

Тошкентда олий таълим муассасаларида биринчи смена соат 08:00 дан бошланиши ортидан метронинг эрталабки ва кечки тирбанд вақтлардаги юкламаси ошиши кутилмоқда.

'Тошкент метросида поездлар орасидаги интервал қисқартирилади'ning rasmi

Тошкентда олий таълим муассасаларида машғулотларнинг биринчи сменаси соат 08:00 дан бошланиши муносабати билан эрталабки ва кечки тирбанд вақтларда метро хизматларига талаб ошиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан тирбанд вақтларда метрополитеннинг барча йўналишларида поездлар ҳаракати интервали қисқартирилади. Хусусан:

- Чилонзор йўналиши — 1,5–2 дақиқада;
- Ўзбекистон йўналиши — 3 дақиқада;
- Юнусобод йўналиши — 4 дақиқада;
- Ер усти ҳалқа йўли — 7–8 дақиқада ҳаракатланиши режалаштирилган.

Шунингдек, 2026 йил давомида метро вагонлари паркини 14 та замонавий ҳаракат таркиби билан тўлдириш режалаштирилган. Ҳозиргача уларнинг 11 таси етказиб берилган, яқин кунларда яна 3 та замонавий ҳаракат таркиби олиб келиниши кутилмоқда.

Тирбанд вақтларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва бекатларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида барча 50 та метро бекатида навбатчилик тизими йўлга қўйилган.

Метрополитен раҳбарияти ва масъул ходимлардан иборат гуруҳлар эрталабки ҳамда кечки тирбанд вақтларда бекатларда навбатчилик қилиб, йўловчиларга зарур ёрдам кўрсатади.

Метрополитен маъмуриятининг маълум қилишича, мазкур чоралар янги ўқув йили бошланиши билан ортиши кутилayotgan йўловчилар оқимини самарали бошқариш, транспорт қатнови барқарорлигини таъминлаш ҳамда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишга қаратилган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкент метросида поездлар орасидаги интервал қисқартирилади - Darakchi.uz