АсосийЖАМИЯТ

UzIMEI Ўзбекистонга 5 трлн сўмдан ортиқ пул олиб келди

7 йилда UzIMEI орқали ундирилган божхона тўловлари 5 триллион сўмдан ошди.

'UzIMEI Ўзбекистонга 5 трлн сўмдан ортиқ пул олиб келди'ning rasmi

Ўзбекистонда 2019 йилдан бери UzIMEI орқали 97,8 миллиондан ортиқ IMEI-код рўйхатдан ўтказилган. Шу даврда мобил қурилмаларни расмий олиб киришдан 5 триллион сўмдан ортиқ божхона тўловлари ундирилган.

Масъулларга кўра, IMEI учун тўланадиган маблағ солиқ эмас, хизмат ҳақи ҳисобланади. Ҳозирда ушбу тўловларнинг 95 фоизи импортёрлар зиммасига тушмоқда.

Тизим орқали энг кўп Samsung — 35,5 миллион, Xiaomi — 18,1 миллион ва Nokia — 7,7 миллион қурилмаси рўйхатдан ўтказилган. Apple қурилмалари эса 5,8 миллионтадан ошган.

Шу билан бирга, 2019 йилдан бери 20,1 миллионта қурилма блокланган.

Қизиғи, UzIMEI тизими орқали телефонларни расмий олиб кириш улуши ошгач, Ўзбекистонда Samsung ва Xiaomi’нинг расмий дўконлари очилган. Айни пайтда Apple билан ҳам расмий дўкон очиш бўйича музокаралар давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    UzIMEI Ўзбекистонга 5 трлн сўмдан ортиқ пул олиб келди - Darakchi.uz