Бугун, 22 январь куни соат 17:00ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги Юнусобод кўчасида жойлашган “Анжир” кафеси рўпарасида, ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Х.Х. “Нексия-2” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб тезликни пасайтирган вақтида, унинг ортидан келаётган:
1) 1996 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли;
2) 1977 йилда туғилган Н.Р. бошқарувидаги “Эпика” русумли;
3) 1984 йилда туғилган М.С. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли;
4) 1993 йилда туғилган А.В. бошқарувидаги “Матиз” русумли;
5) 1992 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги яна бир “Матиз” русумли автомобиллар иштирокида олдинма-кетин тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
"Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига амал қилиб, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз", - дейилади хабарда.
17.08.2022, 18:51
Аввал хабар қилганимиздек, Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда 8 нафар одам ёниб кетди. Айни пайтда вилоят ИИБ ҳодиса бўйича маълумотларни тақдим этди. Маълум қилинишича, 2022 йил 15...08.08.2022, 12:28
Сал аввал Нишон ҳокимининг биринчи ўринбосари хизмат автомобилида ЙТҲ содир этиб, 49 ёшли фуқаро ўлимига сабабчи бўлгани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ...08.08.2022, 10:18
Фарғонада дарахтлар оммавий қирғин қилинмоқда, дея ёзмоқда депутат Расул Кушербаев.Депутатга келган мурожаатга кўра, Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Қир кетмон маҳалласида қимматбаҳо дарахтлар оммавий қирғин қилинмоқда....27.07.2022, 10:44
Яқинда Facebook ижтимоий тармоғида риштонлик йигитнинг Вьетнамда йил ўқитувчиси бўлгани ҳақида хушхабар тарқалди. Табиийки, ватандошимизни нафақат таниган, балки шахсан танимаган юзлаб одамлар табриклашди, ҳавас қилишди,...