Microsoft асосчиси Билл Гейтс коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда у ўзининг Тwиттеръдаги саҳифаси орқали хабар берди.
“Ёшинг 65 да эканлигининг яхши томонларидан бири – сенда коронавирусга қарши ваксинани олиш имконияти борлигида. Бу ҳафта биринчи дозани олдим ва ўзимни ажойиб ҳис қилмоқдаман”, – дейди Гейтс.
У қайси дори воситаси билан эмланганига ойдинлик киритмаган. AҚШда Пфизер/БиоНТеч ҳамда Модерна компаниясининг ваксиналаридан фойдаланишга рухсат берилган.
Aввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам коронавирус инфекциясига қарши эмлангани ҳақида хабар берилган эди