AҚШ капитолий миллий гвардиясининг айрим аъзолари автотураргоҳда ухлаётган деб таърифлангандан кейин президент Жо Байден кечирим сўради деб ёзмоқда BBC NEWS
Шу ой бошидаги зўравонликлардан бери Вашингтонга Байденнинг инаугурацияси учун 25 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар жалб қилинган эди.
Ижтимоий тармоқларнинг Aмерика сегментида аскарларнинг автотураргоҳда ухлаётгани акс этган лавҳалар тарқалди. Бу эса сиёсатчиларни ғазаблантирди ва баъзи штат губернаторлари қарама-қаршилик туфайли ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишди.
Жаноб Байден жума куни Миллий гвардия бюроси раҳбарига қўнғироқ қилиб, кечирим сўради, дея хабар беради AҚШ оммавий ахборот воситалари. Биринчи хоним Жил Байден ҳам баъзи қўшинларга ташриф буюриб, уларга миннатдорчилик билдирди ва Оқ Уйдан печене совға қилди.
"Мен мени ва оиламни хавфсиз сақлашингиз учун барчангизга миннатдорчилик билдирмоқчиман",– деди у.