Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясидаги 20 январь куни портлаш содир бўлган цехнинг раҳбари ўзини осди.
Бугун, 23 январь куни ИЕСда ишловчи 40 ёшли С.Ш. ўзини осган. У вафот этган.
Марҳум "Янги Aнгрен" ИЕС иши бўйича терговга жалб қилингани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, жамоатчилик нафратига сабаб бўлган фалокат - ёнғин у раҳбарлик қиладиган цехда содир бўлган.
Оҳангарон тумани Ёнариқ қишлоғида туғилган марҳум С.Ш. нинг ўзини осишига нима ёки қандай воқелик сабаб бўлгани номаълум.