АсосийJamiyat

Пойтахтда “Спарк” ва икки “Кобальт” тўқнашди

'Пойтахтда “Спарк” ва икки “Кобальт” тўқнашди'ning rasmi

2021 йилнинг, 25 январь куни соат 09:20да “102” рақамига келиб тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А.Темур кўчасида жойлашган “GOODZONE” дўкони рўпарасида, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган А.С. “Кобальт” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган Ф.Б. бошқарувидаги яна бир “Кобальт” русумли ҳамда ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган И.Т. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомобиллар билан тўқнашган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Тўқнашув натижасида “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси И.Т. ва ушбу автомобиль йўловчиси 40 ёшли Н.М.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Бошқа янгиликлар