Қашқадарё вилояти Касби туманида жойлашган 11-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 7-Б синф ўқувчилари стипендия олади. Бу ҳақда мактабнинг телеграм тармоғидаги ўз саҳифасида эълон қилинган.
Хабарда айтилишича, стипендия ота-оналарнинг шахсий ташаббуси билан йўлга қўйилган. Ушбу стипендия ҳар ой энг аъло баҳоларда ўқиган 2 нафар ўқувчига ажратилади.
“Биз ўқувчилар билан ҳафталик мониторинг ўтказамиз. Ой сўнггида мониторинг натижаларини таҳлил қилиб ғолибни аниқлаймиз. Бу тизим ҳозирча битта синф учун. Ҳомийлар топилса бошқа синфлар учун ҳам стипендия жорий қилмоқчимиз”,– дейди Касби туман 11-ИДУМ директори Азизжон Камолов.