АсосийDunyo

ЖССТнинг Хитойдаги тергов гуруҳи Ухан карантинидан чиқди

'ЖССТнинг Хитойдаги тергов гуруҳи Ухан карантинидан чиқди'ning rasmi

2021 йил 14 январ куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари CОВИД-19 инфекцияси илк бор аниқланган Хитойнинг Ухан провинциясига келиб тушгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 28 январ куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) гуруҳи карантиндан чиқди ва Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирус келиб чиқиши тўғрисида терговни бошлади. 

Олимлар дастлаб эпидемия билан боғлиқ бўлган тадқиқот институтлари, касалхоналар ва денгиз маҳсулотлари бозоридаги одамлардан интервю олишни бошлайдилар. Уларнинг тадқиқотлари Хитой расмийлари томонидан тақдим этилган далилларга асосланади. Бу ЖССТ ва Пекин ўртасида бир неча ой давом этган музокаралар натижасидаги келишув. 

Изоляция пайтида жамоа бир-бири ва хитойлик олимлар билан видеоқўнғироқлар орқали суҳбатлашиб турди.

Бошқа янгиликлар