“Фейсбук” ижтимоий тармоғининг “Maslahat.uz” каналида Зиё Астанақуловнинг томонида туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларига устама тўланмаслиги тўғрисида хабар берилган.
Ушбу хабар юзасидан тезкор хизмат текшируви ўтказилди ва ҳақиқатдан ҳам мактаб директори ва унинг устама бериш бўйича масʼул ходими ходимларга устама беришда сусткашликка йўл қўйганлиги оқибатида ўқитувчиларнинг норозилиги юзага келган.
Ҳолат юзасидан Бахмал тумани 6-мактаб раҳбариятига Меҳнат қонунчилигига асосан интизомий чора берилди ва ўқитувчиларга устамалар тўлаш чоралари кўрилди.
Мактаб раҳбариятига бундан буён бу каби ҳолатлар олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.