АсосийJamiyat

Ўзбекистонда “Тез ёрдам”нинг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси 95 фоизга етди

'Ўзбекистонда “Тез ёрдам”нинг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси 95 фоизга етди'ning rasmi

Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизматининг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси республика бўйича 95 фоизга кўтарилди. Жумладан, Бухоро ва Наманган вилоятларида бу кўрсаткич 100 фоизга, Андижон вилоятида 99 фоизга, Самарқанд вилоятида эса 98 фоизга етган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистонда “тез ёрдам” хизмати ва тиббиётнинг бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ўртасида интеграцияни кучайтириш ва мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Сўнгги йилларда бир қатор қишлоқ оилавий поликлиникаларида “тез ёрдам” шохобчалари очилди. Жойлашуви бўйича 1500 га яқин бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида “тез ёрдам” машиналари мавжуд. 

Республика бўйича “103” хизматининг ўрта тиббиёт ходимлари билан таъминланганлик даражаси эса 2020 йил охирида 98 фоизга етди. Шундан 11 та ҳудудда ушбу кўрсаткич 100 фоизни ташкил қилмоқда. 

Қувонарлиси, “103” хизматида фаолият юритаётган 13 минг нафарга яқин шифокорларнинг 4388 нафари юқори малака тоифасига эга, 2230 нафари 10–20 йиллик, 1818 нафари эса 20 йилдан ортиқ стажга эга.

Мамлакатимиз тез тиббий ёрдам хизмати тизимида 28,4 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари ишлаётган бўлса, уларнинг 39 фоиздан ортиғи малака тоифасига эга. Қолаверса, уларнинг 6155 нафари 5–10 йиллик, 5784 нафари 10–20 йиллик ҳамда 4368 нафари 20 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар