Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига расмий қабул маросими бўлиб ўтди. Маросим Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн томонидан ташкил этилди.
Қайд этилишича, “Ал-Ҳусайния” саройида давлат раҳбари ва рафиқаси Иордания Подшоҳи Абдулла II ҳамда Малика Рания ал-Абдулла томонидан самимий кутиб олинди.
Шундан сўнг икки мамлакат етакчилари расмий делегациялар аъзоларини қутлади. Давлатлар мадҳиялари янгради ва биргаликда суратга тушиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Иордания ҳукмрон оиласи аъзолари ҳамда юқори мартабали давлат арбоблари ҳам иштирок этди.






