АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Тошкентда 10 ёшли бола кўп қаватли уйнинг томидан тушиб кетди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда 10 ёшли бола кўп қаватли уйнинг томидан тушиб кетди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 10 ёшли бола кўп қаватли уйнинг бешинчи қаватидаги том ости қисмидан пастга тушиб кетди. Ҳодиса оқибатида бола сон ва елка суякларидан жароҳат олган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Darakchi.uz’га маълум қилди.

Маълум қилинишича, воқеа 2026 йил 22 ноябрь куни соат 14:30 атрофида “Илтифот” маҳалласидаги 58-ҳарбий шаҳарча ҳудудида содир бўлган.

2016 йил 17 ноябрда туғилган Шоҳрух Фахриддинов маҳалладаги тенгдошлари билан бекинмачоқ ўйнаган. У уйнинг том ости қисмига бекиниб, у ерда ҳаракатланаётган вақтда четки қисмдаги пластик қопламага босиб юборган. Оқибатда эҳтиётсизлиги сабабли бешинчи қаватдан пастга тушиб кетган.

Тиббий маълумотга кўра, болада сон суяги синиши ҳамда чап елка суягининг силжиш билан синиши аниқланган. Ҳозирда у 2-сонли болалар шаҳар клиник шифохонасида даволанмоқда.

Боланинг отаси ўғли ўртоқлари билан бекинмачоқ ўйнаётгани ва том қисмига бекинганини тасдиқлаган. Унинг айтишича, фарзанди кучли оғриқ қолдирувчи дорилар таъсирида бўлгани сабабли у билан ҳодиса тафсилотлари ҳақида гаплаша олмаган.

Қайд этилишича, кўп қаватли уйларнинг том ости қисмларига кириш-чиқиш чекланмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар