Туркия: Эгей денгизида 30 дан ортиқ муҳожирлар чўкиб кетди

ДУНЁ 09.02.2016, 09:56
Туркия: Эгей денгизида 30 дан ортиқ муҳожирлар чўкиб кетди

Эгей денгизининг Туркиядаги соҳилларида қайиқ ҳалокатга учраши оқибатида камида 27 нафар қочоқлар чўкиб кетди, деб хабар беради “Evronews”.

Кўнгилсиз ҳодиса Туркиянинг Баликесир провинцияси тўғрисидаги ҳудудда рўй берган. Ҳалок бўлганлар орасида 11 нафар ёш бола ҳам мавжуд. Яна 9 нафар кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Аввалроқ Туркия ғарбидаги Измир шаҳри соҳилларида ҳам қочоқлар кемаси ҳалокатга учраган эди. Ўшанда 11 киши чўкиб кетган, уч киши қутқарилган эди.  Жорий йил бошидан бери Туркиядан Грецияга қочиб ўтмоқчи бўлган 400 га яқин муҳожир ҳалок бўлган. Ўтган 2015 йилда эса турк денгизчилари 91 минг қочоқни қутқаришга мувафақ бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1