1

Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашганда «баъзан чўчишини» тан олди

СИЁСАТ 06.02.2021, 12:16
Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашганда «баъзан чўчишини» тан олди

4 февраль куни Беларусь президенти Минск шаҳрида миссиясини якунлаётган Ўзбекистон элчисини қабул қилди. У Ўзбекистон режалари тўғрисида Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашганда «баъзан чўчишини» тан олди. «У жуда кўп нарсани ўз зиммасига олиб юбормаяптими? Ҳозирча ҳаммаси иш бермоқда», — деди у, деб ёзмоқда газета.уз

Беларусь президенти расмий сайтидаги хабарга кўра, Александр Лукашенко дипломатнинг икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссасини таъкидлаб, Ўзбекистонни «биз учун жуда яқин, дўст мамлакат» деб атади.

«Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасида амалга оширилаётган барча ишлар, алоқаларни ривожлантиришда сезиларли ютуқлар биринчи навбатда менинг дўстим Шавкат Миромонович билан боғлиқ», — дея таъкидлади Александр Лукашенко.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1