АсосийJamiyat

203 нафар талабага тўлов-шартнома маблағининг 50 фоизи тўлаб берилган

'203 нафар талабага тўлов-шартнома маблағининг 50 фоизи тўлаб берилган'ning rasmi

Бугун, 8 феврал куни АОКА мажлислар залида Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилноза Каттаханова иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда “Даракчи.уз” мухбири Мафтуна Жўраева хабар берди.

Хабарда айтилишича, «Ёшлар таълим гранти» иштирокчилари учун metsenat.uz платформаси орқали ҳозиргача 1570 нафар талабадан ариза келиб тушган. Ҳар бир ариза экспертлар кенгаши томонидан икки босқичда атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ҳужжатлари белгиланган низом қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган 203 нафар талабага (36 нафари чин етим, 3 нафари ногирон, 11 нафари меҳрибонлик уйида тарбияланган ҳамда 153 нафар боқувчисини йўқотган) 475 834 291 сўм миқдорда 2020/2021-ўқув йили учун стипендиясиз тўлов-шартнома маблағининг 50 фоизи Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда «Меҳрли қўллар» хайрия жамоат фонди томонидан беғараз тўлаб берилган.

Ўтган ўқув йилида 120 нафар талабага умумий 300 000 000 сўм миқдорда тўлов шартнома маблағлари беғараз тартибда тўлаб берилган эди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар