Microsoft асосчиси ва собиқ раҳбари Билл Гейтс коронавирус пандемияси тугаганидан кейин инсониятга хавф соладиган иккита таҳдидни санаб ўтди
«Дунё тайёр бўлмаган таҳдидлардан бири бу — иқлим ўзгариши, — деди Гейтс. — Ушбу омил туфайли ўлимлар кўрсаткичи ҳар йили ошиб боради».
Тадбиркор биотерроризмни инсоният учун иккинчи таҳдид деб санади. «Зарар келтиришни истаган бирор киши вирусни ярата олади, демак, келажакда бунга дуч келишимиз эҳтимоли ҳозиргига ўхшаш табиий эпидемияларга қараганда юқорироқ», — деди Гейтс.






