АҚШ фуқаролигидан рекорд даражада америкаликлар воз кечди

ДУНЁ 10.02.2016, 05:56
АҚШ фуқаролигидан рекорд даражада америкаликлар воз кечди

2015 йилда қарийб 4,3 минг киши Америка фуқаролигидан воз кечди, бу ҳақда The Wall Street Journal мамлакат молия вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

Аксарият фуқаролар Америка паспортига эгалик қилиш АҚШ солиқ қонунчилиги билан келишишга арзимайди деб ҳисобламоқда.

Америка паспортига эгалик қилиш дунёда энг қиммат саналади - 2350 доллар.

Америкалик бўлиш жуда қиммат саналади. Us-immigration сайти шу сабабли одамлар фуқароликдан воз кечиб бошқа мақбул йўлларни излашаётганини эътироф этди.

 

Шарҳлар